«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Энг қиммат 10 футболчи маълум қилинди, Роналду улар орасида йўқ

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе футбол бизнесини таҳлил қиладиган KPMG Football Benchmark интерфаол платформасининг версияси бўйича дунёдаги энг қиммат футболчи деб топилди.

KPMG Opta томонидан тақдим этиладиган сўнгги спорт статистикалари асосида 12та лигадаги 5000дан ортиқ ўйинчининг трансфер нархини ҳисоблаб чиқди.

Рейтинг Аргентина, Бельгия, Бразилия, Англия, Франция, Германия, Италия, Нидерландия, Португалия, Испания  ва Туркиянинг юқори дивизионидаги футболчиларни, шунингдек, Англия Чемпионшипини ҳам қамраб олади.

Қуйида рейтингдаги топ-10 футболчи ва трансфер нархи 100 млн евродан ошган яна 5та ўйинчи келтирилган.

1. Килиан Мбаппе («ПСЖ») – 225 млн евро
2. Неймар («ПСЖ») – 185 млн евро
3. Лионель Месси («Барселона») – 180 млн евро
4. Эден Азар («Реал») – 152 млн евро
5. Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити») – 150 млн евро
6. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») – 150 млн евро
7. Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») – 140 млн евро
8. Садио Мане («Ливерпуль») – 130 млн евро
9. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») – 130 млн евро
10. Антуан Гризманн («Барселона») –125 млн евро

Нархи 100 млн евро ва ундан ошган 5та ўйинчи: Жейдон Санчо («Боруссия» Д, 116 млн евро), Пол Погба («Манчестер Юнайтед», 115 млн евро), Виржил ван Дейк («Ливерпуль», 114 млн евро), Френки де Йонг («Барселона», 106 млн евро) ва Маркус Рэшфорд («МЮ», 100 млн евро).

Manba: kun.uz

Comments are closed.