«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Чироқчи тумани: “Обод” маҳалла – аҳил аҳоли

Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидаги “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳолилар ҳалол ва бағри бутунликда ҳаёт кечирмоқдалар. Фуқаролар муаммолари тингланмоқда. Муаммолар қўлдан келганича жойида ҳал қилинмоқда.

Бизнинг маҳаллада оилалар тотув яшашади, ажримлар сони аниқланмаган, ажрим ёқасига келган оилалар муаммоларини эшитиб ҳаёт дарсларидан сабоқ бериб ўз маслаҳатларимизни аямаймиз дейди, — хотин-қизлар билан ишлаш оилаларда маънавий маърифий ишлар бўйича мутахассис Қиёмова Зебо. Жорий йилда 12 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди. 32 та хонадонга Агробанкдан 8% ли имтиёзли кредитлар ажратилди. Ажратилган кредит эвазига аҳоли 7 та тикув машинасига эга бўлди, паррандачилик, чорва моллари ва иссиқхоналар ташкил этилди.

Масалан: Ашурова Мукаррамга чорва моли, Маҳматқулова Гулжаҳонга эса тикув машина кредит орқали берилди. Фуқаролар банк орқали олган кредитларидан мамнун.

Маъмура ЭРГАШОВА,

Шаҳноза ИМОМОВА фото-лавҳаси.

Comments are closed.