«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Нишон тумани: Тадбиркор аёл

Нишон тумани Нуристон шаҳарчасида яшовчи тадбиркор Лайло Қурбонова тумандаги қўли гул тикувчилардан.

1987 йилда туғилган Лайло Қурбонова неча йилдирки халқ хизматида ўз фаолиятини ривожлантириш мақсадида 2019 йилнинг апрел ойида туман халқ банкидан 8% ли 20 миллион имтиёзли кредит олиб бичиш-тикиш ускуналарини сотиб олди ва фаолиятини янада кенгайтирди.

Олган имтиёзли кредитда иш бошлаш учун 5 миллион сўмлик газлама сотиб олдим, 4 нафар ишчи ходим билан ишимни бошладим. Ҳозирда шогирдларим 100 дан ортиқ. Келажакда шогирдларимдан ниятларим катта, — дейди тадбиркор аёл Лайло Қурбонова.

Қувонарлиси шундаки 2 нафар шогирдлари ҳам устозлари изларидан бориб имтиёзли кредит олиб, тикув машиналари сотиб олиб, устози сингари халқ хизматига бел боғлашди.

Келажакдаги ниятларим фаолиятимни кенгайтириб катта тикув цехи очиш ниятларимнинг энг улкани, — дея сўзларини якунлади қўли гул тадбиркор Лайло Қурбонова.

Ma’mura ERGASHOVA,

o’z muhbirimiz.

Comments are closed.