«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Қарши тумани: ЖАЖЖИ ҚАЛБЛАР ҚЎРҒОНИ

Жорий йилда Қарши тумани Потрон қишлоғидаги 17 МТТ капитал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилганди. 1 миллиард 800 миллион сўм ажратилиб, таъмирдан чиқарилган ушбу мактабгача таълим ташкилоти маскани бугунги кунда болажонларимизни ўз бағрига олган. Шинам ва озода хоналар, меҳрибон тарбиячилару, қўли ширин ошпазлар жажжи ўғил-қизалоғларимиз хизматида.

170 нафар турли ёшдаги болажонлардан иборат масканда 6 та группа бўлиб, 1 таси қисқа муддатли ҳисобланади. Боғчада 9 нафар педагог ходим: улардан 7 нафари олий, 2 нафари ўрта-махсус.

Болаларга “Илк қадам” ўқув дастури бўйича ҳар хил ўйинлар устида ишлаб, уларнинг қизиқишларини оширган ҳолда иш олиб борамиз. Машғулотларда АКТлардан фойдаланиб, болалар қатори ҳаракат қиламиз. Уларнинг характерига асосланиб дарсларни ўтамиз, — дейди тарбиячи Ҳусния Йўлдошева.

Маъмура ЭРГАШОВА,

ўз мухбиримиз.

Comments are closed.