«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Александр Лукашенко Евроиттифоқ сақланиши тарафдори

Беларусь Президенти Александр Лукашенко Европа Иттифоқи мавжудлиги тарафдори эканини айтди. “БелТА” хабарига кўра, давлат раҳбари бу ҳақда Сербия Президенти Александр Вучич билан учрашувидан сўнг фикр билдирган.

“Бизга доим санкция қўлловчи Евроиттифоқ мавжудлиги тарафдориман. У сайёрамизнинг мустаҳкам таянчларидан бири. Агар бу тузилмага дарз етса, давлатлар таназзулга учраши мумкин, шунинг учун мен Евроиттифоқ сақланиши тарафдориман”, деди Лукашенко.

Manbaa: UzA.uz

Comments are closed.