«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Велосипед ўғриси 30 йилдан сўнг қўлга олинди — оёққа туриб олган экан…

Хитойнинг Хунань провинцияси полицияси 32 йилдан бери қидирувда бўлган тадбиркорни ҳибсга олди. Бу ҳақда «Regnum» ахборот агентлиги «Синьхуа» асосланиб хабар тарқатди.

Чжан Сунмин ўша йилларда хитойликлар учун қадрли ва қимматли ҳисобланган транспорт воситаси — велосипедларни ўғирлагани учун 1987 йили етти йилга қамоқ жазосини олганди. Бироқ худди шу йили қамоқдан қочиб кетади.

Қидирувга тушган велосипед ўғриси мамлакатнинг ўнлаб провинцияларида яшириниб юрган. 1990-йилларда, хонадонларни рўйхатга олиш миллий тизимидаги бўшлиқлардан фойдаланиб, исмини ўзгартиради ва Хубэйга қайтади.

Чжан 2019 йилнинг сентябрида ҳибсга олинган. Бу пайтга келиб у 55 ёшга тўлган, шахсий гидроизоляция компаниясига асос солган эди. Унинг қидирувда эканини ҳатто яқинлари ҳам билишмаган экан.

Полиция эса ўтган йиллар давомида қидирув умуман тўхтатилмаганини хабар берган.

Manbaa: Kun.uz

Comments are closed.