«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

АҚШ ўз қуролларини сотишга уринмаслиги керак

“АҚШ НАТО мамлакатларига альянс доирасидаги ҳамкорлик баҳонасида ўз қуролларини сотишга уринмаслиги керак”. Франция қуролли кучлари вазири Флоранс Парли 3-4 декабрда Лондонда бўлиб ўтувчи НАТО саммити олдидан “Журнал дю диманш“ газетасига интерьюсида шундай фикрни айтди.

“НАТО Низомининг жамоавий мудофаа бўйича 5-моддаси “Ғ-35 моддаси”га айланмаслиги керак”, деди у. Вазир, шунингдек, “НАТО ҳеч қачон Европа суверенитетига асос бўлмайди, бу асосни биз, европаликлар яратишимиз керак. Шунда НАТО билан Европа ўзаро мустаҳкам алоқа ўрнатади”, деб таъкидлади.

Manbaa: UzA

Comments are closed.