«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Роналду яна бир рекорд сари бормоқда

“Ювентус” форвардининг “Атлетико”га қарши учрашувда майдонга тушиши, бу – унинг еврокубоклар тарихидаги 175-баҳси бўлди.
Шу тариқа, португалиялик тўпурар “Милан” таркибида 174 беллашувда ҳаракат қилган Паоло Малдинининг “қизил-қоралар” билан қайд этган натижасидан илгарилаб кетди ва иккинчи поғонага кўтарилди.

photo5977823924995598985.jpg

Таъкидлаш жоизки, мазкур рўйхатни 188 та ўйин билан “Порту” дарвозабони Икер Касильяс бошқариб келмоқда. Маълумки, испаниялик посбон еврокубокларда асосан “Реал Мадрид” таркибида майдонга тушган.
Маълумот ўрнида, Криштиану Роналду еврокубоклар тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиб турибди, унинг ҳисобида 130 та гол бор.

ЎзА.

Comments are closed.