«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Қарши тумани: «Таълимда ислоҳот, ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик»

Қарши тумани халқ таълмига қарашли 12-умумий ўрта таълим мактабида «Таълимда ислоҳот, ўзгаришни ўзимиздан бошлайлик» шиори остида семинар бўлиб ўтди.

Унда туманнинг 69 та умумтаълим мактабларидаги инглиз тили фан ўқитувчилари фаол иштирок этишди.

Семинарда 12-мактаб ўқувчилари томонидан саҳна кўринишлари тақдим этилди. Семинардан кўзланган мақсад ўқитувчилар орасида малака, кўникма алмашиш, янгиликлардан хабардор бўлиш. Ўқув-семинар Халқ таълими ментори Расулова Хафиза ташаббуси билан ташкил этилди.

Маъмура ЭРГАШОВА,

ўз мухбиримиз

Comments are closed.