«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Бугун туғилган кун

15 ноябрь
Ўзбекистон xалқ артисти, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Насиба Абдуллаева 1961 йил 15 ноябрда Самарқандда туғилган.
Насиба Абдуллаева 1979 йил Самарқанд мусиқа студиясини, 1989 йил Тошкент давлат маданият институтини тугатган. Хонанда ижодини xалқ қўшиқларини куйлашдан бошлаган. “Xоразм лазгиси”, “ Баригал”, “Танавор” ҳамда қатор шарқ xалқлари қўшиқлари билан танилди.

Мухлислар бадиий маҳорат, теран мазмун Насиба Абдуллаева ижодига xос жиҳатлардан саналишини яхши билади.

***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Manbaa: UzA

Comments are closed.