«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Эрон ва Туркиядан 5 нафар олим Мустафо мукофотини қўлга киритди

Эрон ва Туркиядан 5 нафар олим фан ва техника соҳасида Мустафо номидаги учинчи мукофотнинг соҳибига айланишди. Бу ҳақда «Mehr ахборот агентлигига таяниб «REGNUM» хабар берди.

Тақдирлаш маросимида фан ва Эрон технологиялар бўйича вице-президенти Сорена Саттари ҳамда атом энергетикаси бўйича ташкилот раҳбари Али Акбар Салехи иштирок этишди. Сорена Саттарининг таъкидлашича, Мустафо мукофоти Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар олимлари учун етакчи платформа саналади: улар ўз ютуқларини бутун дунёга тақдим этишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Мустафо мукофоти биотиббиёт, тиббиёт ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ҳар икки йилда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар олимларига топширилади. Мукофотни қўлга киритишнинг асосий мезони илм-фанда «инсонлар ҳаётини яхшилашга ёрдам берадиган» ажойиб ютуқларга эришиш ҳисобланади.

Manba: Kun.uz

Comments are closed.