«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун қанча жарима тўланади?

«Ҳуқуқий ахборот» каналида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун тўланадиган жарима миқдори ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Унга кўра, корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда, жамоат жойларида, омборхона биноларида, ётоқхоналар ва турар жойларда, шунингдек тегишли объектларни лойиҳалаштириш, қуриш ва қайта қуриш чоғида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки ёнғинга қарши инвентарлар, ускуналар, ёнғинни аниқлаш ва ўчиришнинг автомат воситаларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларини бузиш фуқароларга 22 300 сўмдан 223 000 сўмгача, мансабдор шахсларга эса — 223 000 сўмдан 669 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Comments are closed.