«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Францияда 2022 йилгача барча кўмир электр станцияларини ёпиш режалаштирилмоқда

Францияда экологик фавқулодда ҳолат эълон қилинган энергетика ва иқлим бўйича қонун кучга кирди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.

Ҳужжатга кўра, француз расмийлари 2030 йилга қадар қазилма ёқилғидан фойдаланишни 40 фоизга камайтириши, 2022 йилгача эса мамлакатдаги барча кўмир электр станцияларни ёпиши лозим.

Шу билан бирга, 2025 йилга мўлжалланган атом энергетикаси улушини камайтириш 10 йил кейинга сурилди.

Қонун билан биогаз энергетикасидан фойдаланиш изчил кенгайтириш ва уй-жой сектори электр таъминотини босқичма-босқич янгилаш кўзда тутилган.

Manba: Xabar.uz


Comments are closed.