«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Ўзбекистон China International Import Expo халқаро кўргазмасида кенг кўламли стендни тақдим этди

5-10 ноябрь кунлари Хитойнинг Шанхай шаҳрида иккинчи China International Import Expo 2019 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Кўргазмада дунёнинг 64 мамлакати, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг стенди намойиш этилмоқда. Ўзбекистон миллий стенди Country Pavilion’дан жой олган.

Ўзбекистондан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекцияси, «Ўзтўқимачиликсаноат», «Ўзсаноатқурилишматериаллари», «Ҳунарманд», «Ўзбекистон асаларичилиги», «Ўзчармсаноат», «Ўзэлтехсаноат» уюшмалари, «Ўзбекозиковкатхолдинг» ХК, «Ўзкимёсаноат» АЖ, Узумчиликни ривожлантириш агентлиги каби давлат идоралари ва компаниялари иштирок этмоқда.

Маълумот учун: China International Import Expo Шанхайда 2018 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Уни ташкил этиш ташаббуси ХХР раиси Си Цзиньпин томонидан 2017 йил май ойида Пекинда бўлиб ўтган «Бир камар, бир йўл» халқаро ҳамкорлик форумида илгари сурилган.

Manba: Kun.uz

Comments are closed.