«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Ўзбекистонда банклар амалга оширадиган операциялар рўйхати кенгайди

Президент 7 ноябрь куни «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни имзолади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда. Ушбу қонуннинг мақсади банк фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонунга мувофиқ, банклар амалга оширадиган операциялар рўйхати бир қатор янги банк операциялари билан тўлдирилди. Хусусан, қимматбаҳо металлардан ясалган тангаларни сотиб олиш ва сотиш, электрон пулларни чиқариш, улардан фойдаланиш ва тўлаш каби операциялар шулар жумласидандир.

Шунингдек, кредиторлар ва омонатчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида банклар учун тақиқланган ёки чекланган фаолиятга оид нормалар белгиланди. Қонунга кўра, банк устав капиталининг энг кам миқдори юз миллиард сўмни ташкил этиши лозим.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири билан қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишиб чиқиш мумкин.

Manba: Daryo.uz


Comments are closed.