«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Путин 11 генерални лавозимидан бўшатди

Россия президенти Владимир Путин ўз фармони билан Россия тергов қўмитаси, фавқулодда вазиятлар ва ички ишлар вазирликларининг 11 генералини ўз лавозимидан бўшатди.

Фармонга кўра, бўшатилган генераллар орасида Россия ички ишлар вазирлигининг жамоат тартибини сақлашни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, ҳозирда 100 млн рубллик фирибгарлик айблови билан тергов изоляторида сақланаётган генерал-майор Александр Мельников ҳам бор.

Путин ҳаммаси бўлиб фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 6 нафар, ички ишлар вазирлигининг 4 нафар ва тергов қўмитасининг бир генералини ўз лавозимидан бўшатган.  

Шунингдек, Путин бир қатор юқори лавозимларга янги тайинловларни амалга оширган. 

Бундан ташқари, Россия президенти бошқа фармони билан ички ишлар вазирлигининг 16 ходимига генерал-майор ва генерал-лейтенант унвонларини берган.

Manba: Kun.uz

Comments are closed.