«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Зоир Мирзаев Қашқадарё вилояти ташкил топган кун нега нишонланмагани ҳақида гапирди

Бугун Қашқадарё вилояти ташкил топганига 95 йил тўлди. Бироқ бу кун Қашқадарёда нишонланмади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматининг “Nasafnews”га маълум қилишича, З.Мирзаев байрам тадбирлари ўтказилмагани ҳақида қуйидагича фикр билдирган.

– Бир қатор ижтимоий тармоқларда бугунги унутилмас санага боғлиқ кўплаб табрикларни ўқидим, – деди вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи З.Мирзаев. – Аммо, ҳокимлик томонидан ҳеч бир оммавий тадбирлар ташкил этилмади. Бу – бизнинг камчилигимиз.
Аслида ушбу кунни кенг нишонлаш мақсадида эрта тонгдан карнай-сурнай садолари янграб барчани байрамга чорлаши ва вилоятимиз аҳолиси учун байрам дастурлари ташкил этилиши керак эди.
Юртбошимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Қашқадарёнинг танти, бағрикенг ва забардаст халқи бор. Қашқадарё халқи яхши шароитларда яшашга ҳаққи бор”.
Қадрли воҳадошлар, жонажон вилоятимиз ташкил топганининг 95 йиллиги билан барчангизни чин юракдан табриклаб, меҳнаткаш ва бағрикенг Қашқадарё элига мустаҳкам соғлиқ ва бекаму-куст ҳаёт кечиришларини тилайман.
Ушбу тарихий сана бизни камчилигимиз сабабли кенг нишонланмади. Келгусида, албатта, бу камчилик бартараф этилади ва байрамона нишонланади.

Манба: Nnews

Comments are closed.