«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасида Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

2019 йилнинг 31 октябрь куни ТИВда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Буюк Британиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Тимоти Торлот Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ўртасида Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади.

Битим кенг қамровли ҳужжат бўлиб, у амалдаги ҳуқуқий асосни сақлаш ва томонлар ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, илмий-техникавий, молиявий ва бошқа соҳалардаги муносабатларни ривожлантиришга қаратилган.

Ушбу халқаро ҳужжат Буюк Британиянинг Европа иттифоқидан чиқишидан сўнг Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигининг шартномавий муносабатлари давомийлигини таъминлашга ва барча соҳаларда ҳар томонлама амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга имкон яратади.

Шартнома томонларнинг ички давлат жараёнларининг бажарилиши тўғрисидаги сўнгги ёзма маълумот олинган санадан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб кучга киради.

Ҳужжатда шартномани кучга киргунга қадар вақтинча қўллаш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Manba: Kun.uz

Comments are closed.