«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Сирдарё вилоятида пахта режасини уддалаган туманлар хақида

Пахтачиликда илғор технологияларни қўллаш, янги инновацион ғояларни татбиқ этиш шубҳасиз ҳосилдорлик ошиб, ундан олинадиган даромад ўсишида муҳим аҳамият касб этади.
Буни яхши англаган Сирдарё вилояти меҳнаткашлари 72 минг 557 гектар майдонга чигит экиб, ғўза белгиланган агротехник тадбирлар асосида парвариш қилинди. Жорий мавсум сирдарёликлар 193 минг 600 тонна пахта хом ашёси етиштириш учун 1 минг 448 фермер хўжаликлари ҳамда 4 та пахта-тўқимачилик кластерлари билан контрактация шартномалари тузилди.

photo5314282508902313040.jpg

Вилоятда 1 минг 424 та пахта йиғим-терим отрядлари ташкил этилиб, уларга 140 минг нафардан ортиқ теримчилар бириктирилди. Шундан, 19 минг нафарини фермер хўжаликлари ва кластерларнинг ишчилари ташкил этса, 80 мингга яқин аҳолининг кўнгилли теримчилари ташкил этди. Бундан ташқари, мева-сабзавотчилик ва чорвачилик туманлари ҳамда шаҳарлардан жами 2 минг нафар, шунингдек республика ташкилотлари ва донор ҳудудлардан 42 минг нафар ҳашарчилар ёрдамга келиб, вилоятнинг пахта хирмони юксалишида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшаётган бўлсалар, 400 дона пахта териш машиналари юқори уним билан ишлатилаётгани кунлик терим суратини бир зум ҳам пасаймаслигини таъминламоқда.

photo5314282508902313044.jpg

Йиғим-терим уюшқоқлик билан ташкил этилган пахтачилик туманлари давлатга пахта сотиш контрактация шартномаларини бирин кетин бажариб, зафар маррасини эгаллашаётир. Жумладан, Мирзаобод тумани пахтакорлари режадаги 25 минг тонна ўрнига 28 минг 825 тонналик хирмон чошлаб, режани 116 фоизга, Сайхунобод тумани 24 минг 500 тонна ўрнига 27 минг 160 тонна пахта етиштириб, режани 110 фоизга, Ховос тумани 16 минг тонна ўрнига 17 минг 840 тонна ёки 111 фоиз қимматбаҳо хом ашё етиштириб, га етказиб, вилоятда биринчи бўлиб шартнома режасини уддалаган эди.

photo5314282508902313038.jpg

Бугун эса Боёвут тумани пахтакорлари ҳам давлатга пахта сотиш контрактация шартномасидаги 32 минг 300 тонна ўрнига 32 минг 500 тонна юқори сифатли хомашё армуғон этиб, режани ортиғи билан уддалади. Туман бўйича ҳар гектар майдондан ўртача 32 центнердан ҳосил йиғиб-териб олинди.

Теримчилар меҳнатига муносиб ва ўз вақтида ҳақ тўланаётгани, йиғим-терим илғорларини мунтазам тақдирлаб борилаётгани ушбу зафарларга эришилишига муҳим замин бўлмоқда.
Пахта далаларида йиғим-терим авжи паллада. Эрта-индин қолган туманлар ҳам ўз зиммаларига олган мажбуриятларини ортиғи билан бажаришлари арафасида турибди.

Манба: ЎзА

Comments are closed.