«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ОГОҲЛИК КУНДА КЕРАК!
teleradio.uz


Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 2-сонли Талалабалар турар жойида “Жаҳолатга қарши – маърифат билан” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Мусулмонлар идораси Қашқадарё вилояти вакиллиги “Қум қишлоқ” масжиди ноиби Яхё Мансуров, “Электр энергетика” кафедраси ўқитувчиси Нурали Қурбонов, Ёшлар билан ишлаш ҳамда Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Умрбек Тошниязов, 2-сонли ТТЖ тарбиячи –педагоги У.Ражабов ва талаба-ёшлар иштирок этишди.

teleradio.uz
teleradio.uz
  • Бугун ахборот асри, интернеть замонида яшаяпмиз, — дейди 2-сонли ТТЖ тарбиячи- педагоги У.Ражабов. – Ҳамманинг қўлида замонавий телефон ва унда албатта интернеть бор. Бугун дунёни бошқаришга уринаётган ёвуз кучлар айни шу интернеть орқали ёшларга таъсир ўтказиб, ўзларининг бузғунчи ғоялари ортидан эргаштиришга уринишаяпти. Биз, ёшларнинг қўлидаги телефонини олиб қўйиб, бундай разолатга қарши кураша олмаймиз. Курашнинг ягона йўли – ёшлар онгидаги бўшлиқни тўлдириш, оқ ва қорани танитиш, жаҳолат тарқатаётган ёмонларга, маърифат билан жавоб қайтаришни ўргатишдир.
    Давра суҳбати давомида, меҳмонлар томонидан мавзуга оид кўплаб фикрлар билдирилди, ҳаётий мисоллар келтирилди. Адашганларнинг аянчли қисмати ўрнак қилиб кўрсатилди, бир сўз билан айтганда, талаба-ёшлар яна бир бор огоҳликка чақирилди.

Manba: ҚарМИИ ахборот хизмати.

Comments are closed.