TIBBIYOT

24 Videos

Shahrisabzdagi korxonalar

Shahrisabz shahridagi asl dori giyoh, kesh asilzodasi, rasulov farma xususiy korxonalariga qarashli dorixonalar faoliyatidan. Dorivor o‘tlarning albatta yangi tayyorlanganlarini ishlating. Xom ashyo o‘z foydali xususiyatlarini saqlashi uchun u 12 oy (barglar, gullar, poyasi) yoki 3 yildan (ildizlari) uzoq vaqt ushlanmasligi lozim. O‘simliklarni matodan tikilgan qopchalar, shisha idishlar yoki qog‘oz paketchalarda saqlash zarur. 2. Dorivor o‘simliklardan damlama […]

Тишларни ювиш: нонуштадан олдинми ё кейин?

Тишларни ювишга ҳар ким ўзича ёндашади: айримлар нонуштагача, баъзилар эса кейин. Хўш, қайси бири тўғри? «Берлинер курьер» нашри бу масалага ойдинлик киритди. Аслида ҳар овқатланишдан сўнг тишларни тозалаш керак. Аммо ҳар доим ҳам шароит бўлмагани учун кунига икки маҳал — нонушта ва кечки овқатдан кейин тишларни ювиш тавсия этилади. Бироқ битта лекини бор. Овқатдан сўнг тиш […]

ПИЁДА ЮРИШИНГИЗ ШАРТ….

Бир кунда 4 маротаба 10 дақиқадан пиёда юришни одат қилсангиз, қон босимингиз меъёрда бўлади. 15 дақиқа: бадантарбия Тез-тез қадамлар билан кунига 120 одим ташласангиз, 15 дақиқадан 100 ккал.дан халос бўласиз! Мана, сизга озишнинг арзон ва қулай усули! 20 дақиқа: хотиржамликка эришасиз! Асабий иш кунининг «юк»ларидан халос бўлмоқчимисиз? Унда ҳар куни 20 дақиқагина пиёда юринг. Натижа […]

Ўзбекистонда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ташкил этилади

ТОШКЕНТ – Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ташкил этилади. Бу ҳақда президентнинг 7 декабрь куни имзолаган соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги фармонида айтиб ўтилган. Фармонга кўра, қуйидагилар янги агентликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди: -кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар такомиллаштирилади, тиббий-ижтимоий ёрдамнинг […]

​Лимон — қон босимини туширади

Халқ табобатида лимон қон босими кўтарилганда, ошқозон-ичак касалликларида ва яна бир қатор касалликларни даволашда кенг қўлланлиади. Лимоннинг ҳиди асабларни тинчлантириш хусусиятига эгадир. Гулини ҳидлаш эса ҳомиладор аёллардаги токсикознинг енгил кечишида ёрдам беради. Лимоннинг бошқа фойдали хусусиятлари билан қуйида танишишингиз мумкин. Лимоннинг сиқиб олинган суви: рангни тоза қилиб, сепкилни кетказади; тери касалликларидан темираткига суртилса даво бўлади; […]

Ўзбекистондан биринчи инновацион клиника очилди

Тошкентда «Доктор Мақсудова» инновацион клиникасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Клиника жорий йилнинг март ойидан пилот режимида ишлаб келаётган эди. Мазкур клиникада Ўзбекистонда илк бора биологик тикловчи алоқа ёрдамида дорилардан фойдаланмаган ҳолда нейрофизиологик реабилитация усули жорий этилди. Бунда организмдаги функционал бузилишлар аниқланиб, бемор стресс ҳолатидан чиқарилади. Унинг нутқи тикланади, тунги энурез ва бошқа салбий ҳолатларга барҳам […]

Очликнинг умрни узайтирувчи хусусияти аниқланди

Калифорния университети олимлари аниқлашича, маълум вақт оч юриш организмдаги циркад ритмни мўътадиллаштиради, бу вазиятда метаболизм ўзгариб,саломатлик ҳамда умрнинг узайишига сабаб бўлиши мумкин. Олимларнинг айни мавзудаги мақоласи Cell Reports журналида эълон қилинди. Циркад ритм танамиздаги турли биологик жараёнларга жавобгар бўлиб, кун ва туннинг алмашиши, моддалар алмашинуви, уйқу, тетиклик, овқат қабул қилиш ҳамда уни парчалаш ҳамда кун тартиби каби жараёнларни бошқаради. lenta.ru

Гриппга қарши вакцина 100 фоиз ҳимоя эмас?!

Одатда, гриппга у қадар эътибор қилмаймиз. Баъзан касалликни оёқда ўтказишимиз ҳам рост. Лекин бунинг асорати борлигини билмаймиз. Хўш, грипп йўлимизга тўғаноқ бўлмаслиги учун нима қилиш керак? Ахир, у ҳаво-томчи йўли билан юқади, нафас олмасликнинг эса иложи йўқ. Шундай экан, ягона чора – эмланиш. Бироқ одамлар орасида гриппга қарши вакцина ҳақида ҳар хил гаплар юради. Бугун […]

Ана холос! Математика фани соғлик учун зарарли экан

Тадқиқотчилар фикрига кўра, доимий ақлий зўриқиш оғир мия касалликларинингривожланишига сабаб бўлиши мумкин экан, дейди life.ru . Канзас университети олимлари америкалик коллеж ўқувчилари устида олиб борилган текширув ишларидан олинган маълумотлардан фойдаланиб, доимий руҳий зўриқиш стрессни келтириб чиқариши мумкин, бу эса ўз навбатида оғир мия касаллигига олиб келади дея таъкидлашди. Маълум бўлишича, тадқиқотда иштирок этган талабаларнинг 80 фоиздан ортиғи математика сабаб жуда чарчашларидан шикоят қилишган.