TIBBIYOT

17 Videos

Ўзбекистонда Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ташкил этилади

ТОШКЕНТ – Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ташкил этилади. Бу ҳақда президентнинг 7 декабрь куни имзолаган соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги фармонида айтиб ўтилган. Фармонга кўра, қуйидагилар янги агентликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди: -кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар такомиллаштирилади, тиббий-ижтимоий ёрдамнинг […]

Тишларни ювиш: нонуштадан олдинми ё кейин?

Тишларни ювишга ҳар ким ўзича ёндашади: айримлар нонуштагача, баъзилар эса кейин. Хўш, қайси бири тўғри? «Берлинер курьер» нашри бу масалага ойдинлик киритди. Аслида ҳар овқатланишдан сўнг тишларни тозалаш керак. Аммо ҳар доим ҳам шароит бўлмагани учун кунига икки маҳал — нонушта ва кечки овқатдан кейин тишларни ювиш тавсия этилади. Бироқ битта лекини бор. Овқатдан сўнг тиш […]

Жисмоний юклама хотирани яхшилашга ёрдам беради

Колумбия университети тадқиқотчилари суяк тўқималари ишлаб чиқарадиган остекальцин гормони хотира жараёнларига ижобий таъсир кўрсатишини аниқлади. Ёш ўтгани сари организмдаги остекалцин миқдори пасаяди. Бироқ шифокорларнинг ишонч билдиришича, унинг даражасини юриш каби енгил юкламалар ёрдамида сақлаб туриш мумкин. Аввалроқ олимлар жисмоний фаоллик кекса кишиларда хотира йўқолишига қаршилик қилувчи RbAp48 оқсилларининг ажралиб чиқишига имкон беришини аниқлаган. Янги тадқиқот […]

Чекишнинг экологияга жиддий зарари аниқланди

Англиянинг «Англияни тоза сақлаймиз!» экологик тадқиқот ташкилоти чекиш экологияга жиддий хавф солишини маълум қилди. Тадқиқотда таъкидланишича, аксарият чекувчилар сигарета қолдиқларини ёмғир канализацияларига (шаҳарларда ёмғир сувларининг ер остига тушиб кетишини таъминловчи канализациялар) ташлашар экан. Сигаретнинг фильтри таркибида пластмасса бор. У фильтрлаш ва тозалаш тизимидан ўтиб, океанга тушиши мумкин. Нашрнинг ёзишича, бир литр сувга бир дона сигарета […]

29 октябрда бизни нима кутмоқда?..

15 октябрь куни «Godlikeproductions» сайтида бир кишининг пости пайдо бўлди. Бир неча дақиқада хабар 10 мингта тармоқ фойдаланувчилари томонидан ўқиб чиқилди. Хабарнинг муаллифи “Aeon 5 Whoaa!” деб аталадиган номаълум кимса. Эркакҳақида маълум бўлган биргина нарса шуки, у Чилида физик сифатида ишлайди. Маълум бўлишича, чилилик физик икки постни омма эътиборига ҳавола этган.Биринчи постда айтилишича, 29 октябрь куни катта воқеа юз беради. “Aeon 5 Whoaa!” “Менда буни исботлаш учун ҳеч қандай далил йўқ, […]

ТИББИЁТ ОЛИЙГОҲИ ЎҚИШ МУДДАТЛАРИ ҚИСҚАРМОҚДА

Таълим тизимидаги ислоҳотлар жараёнида Тиббиёт олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари ўқиш муддатлари 7 йилдан 6 йил ва “тиббий профилактика” йўналишида 6 йилдан 5 йил қилиб белгиланди. Шунингдек, ўқув режаларидаги ижтимоий-иқтисодий фанлар блокини 23 фоиздан 7 фоизга қисқартирилиб, клиникагача ва клиникага оид фанлар учун соатлар ҳажми 55 фоиздан 85 фоизгача оширилди ҳамда халқаро стандартларга мос […]

Гриппга қарши вакцина 100 фоиз ҳимоя эмас?!

Одатда, гриппга у қадар эътибор қилмаймиз. Баъзан касалликни оёқда ўтказишимиз ҳам рост. Лекин бунинг асорати борлигини билмаймиз. Хўш, грипп йўлимизга тўғаноқ бўлмаслиги учун нима қилиш керак? Ахир, у ҳаво-томчи йўли билан юқади, нафас олмасликнинг эса иложи йўқ. Шундай экан, ягона чора – эмланиш. Бироқ одамлар орасида гриппга қарши вакцина ҳақида ҳар хил гаплар юради. Бугун […]

Ўзбекистондан биринчи инновацион клиника очилди

Тошкентда «Доктор Мақсудова» инновацион клиникасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Клиника жорий йилнинг март ойидан пилот режимида ишлаб келаётган эди. Мазкур клиникада Ўзбекистонда илк бора биологик тикловчи алоқа ёрдамида дорилардан фойдаланмаган ҳолда нейрофизиологик реабилитация усули жорий этилди. Бунда организмдаги функционал бузилишлар аниқланиб, бемор стресс ҳолатидан чиқарилади. Унинг нутқи тикланади, тунги энурез ва бошқа салбий ҳолатларга барҳам […]