TA’LIM

53 Videos

Тошкентдаги иккита кўча вақтинчалик ёпилади

12 декабрь куни Тошкент шаҳридаги иккита кўча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Қайд этилишича, Юнусобод тумани Чингиз Айтматов (эски Бодомзор йўли) кўчаси ва Осиё кўчалари 12 декабрь куни 10:00 дан 13:00 га қадар ёпилади. «Вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз», – дейилади ҳокимлик хабарида.

Ўқитувчиларнинг маошига уланган «қувурлар» қачон олиб ташланади?

Сўнгги йилларда бюджетдан маош олиб ишлайдиган соҳа ишчи-ходимларининг елкасига жуда оғир юклар ортилганига кўп гувоҳ бўлганмиз. Улар мажбурий обуна кўринишида матбуотни, мажбурий меҳнат кўринишида пахта йиғим-терим кампаниясини, темир-терсак тўплаб, оғир саноатни, макулатура йиғиб, енгил саноатни «судраб» келишаётганди. Бундай ҳолатга чек қўйиш мақсадида ҳукумат томонидан кўплаб қатъий чора-тадбирлар кўрилди, қонунлар қабул қилинди. Афсуски, вазият ҳалигача ўзгармаган. Ҳали […]

Боғчага бормайдиган болаларга мажбурий бошланғич таълим берилади

2018 – 2019 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида болаларни мажбурий таълимга бепул бир йиллик тайёрлашни жорий этиш тажриба лойиҳаси амалга оширилади. Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашга босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди. Қарорга мувофиқ, 2018 – 2019 […]

Ота-оналар давлат МТМлари бошқарувида иштирок этадилар

Мактабгача таълим тизими тарихида илк маротаба ота-оналар ва жамоат тузилмалари МТМ бошқаруви бўйича ваколатга эга бўлдилар. 2018 йил 3 декабрда, МТМнинг Кузатув кенгаши ҳақидаги Низом тасдиқланди. Кузатув кенгаши фаолияти ота-оналарни ўқув-тарбия жараёнларига жалб этиб, мактабгача таълим муассасаси бошқаруви механизми шаффофлигини таъминлайди. «Кузатув кенгашлари МТМ бошқаруви тизимини тубдан ўзгартиради. Агар илгари мудиралар мактабгача таълим ҳудудий бўлимлари […]

Телефондан офат келмоқда

Бир ўрта мактаб директори ўқувчиларнинг дарсга телефон олиб келган ёки йўқлиги ҳақида рейд ўтказди. Сизга маълумки телефон ўқувчиларни дарсдан чалғитади. Рейд кутилмаганда бўлгани учун ўқувчиларда кўплаб телефонлар борлиги маълум бўлди. Энг қизиғи шундаки , текширув жараёнида тўққиз нафар қиз бола ва тўрт нафар ўғил болалар уяли алоқа телефонида беҳаё сурат ва видеолар борлиги аниқланди. Бизга […]