SPORT

27 Videos

Muzli qoyaga chiqish bo‘yicha O‘zbekiston chempionati bo‘lib o‘tdi

Ugom-Chotqol tog‘ tizmasida joylashgan Chimyon tog‘ining “Kattako‘ksoy” jarligidagi muz qoyaga chiqish bo‘yicha erkaklar o‘rtasida O‘zbekiston ochiq chempionati o‘tkazildi, deb xabar bermoqda Kun.uzʼga Mudofaa vazirligi matbuot xizmati. Vazirlikning Tog‘ tayyorgarligi o‘quv-mashq markazida o‘tkazilgan mazkur chempionat O‘zbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi tomonidan tashkil etilgan bo‘lib, unda alpinizm bilan shug‘ullanib yurgan professional sportchilarning qatnashishi ta’minlandi. Chempionat ishtirokchilaridan […]

Сирожиддин Зайниддинов халқаро шахмат турнирида ғолиб бўлди

Алмати шаҳрида тезкор шахмат бўйича заиф эшитувчилар ўртасида халқаро мусобақа ташкил қилинди. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда. Мусобақада Ўзбекистон, Қирғизистон, Беларусь ва Қозоғистондан 33 нафар спортчи иштирок этди. Мукофот жамғармаси 350 000 тенгени ташкил этган турнирда ҳамюртимиз, FIDE устаси Сирожиддин Зайниддинов 9 имкониятдан 7,5 очко жамғарди ва ғолибликни қўлга киритди. Бу борада мезбон спортчи Амангелди Науризгалиев […]

Жаҳон термаси сафида Ҳасанбой Дўсматов ғалаба қозонди

Кеча тунда Россия пойтахти Москва шаҳрида бокс бўйича Россия терма жамоаси Жаҳон терма жамоаси юлдузларига қарши баҳс олиб борди.  Шуни таъкидлаш лозимки, жаҳон терма жамоаси сафида ўзбекистонлик уч нафар чарм қўлқоп устаси рингга кўтарилди. Уч дақиқадан беш раунд ўтган беллашувларда Олимпия ўйинлари ғолиби 52 килограммгача вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов мезбонлар вакили Тамир Галановни очколар ҳисобида […]

Мартен Фурканд яна ғолиб бўлди

Словениянинг Поклюка шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубоги илк босқичида аёллар ва эркаклар ўртасида шахсий пойга бўйича ғолиблар номи аниқ бўлди. Аёллар ўртасида 15 километр масофага ўтган баҳсларда украиналик Юлия Жима маррага 43 дақиқа 06.6 сонияда етиб келиб биринчи поғонадан жой олди. Ғолибдан +5.9 сония ортда қолган польшалик Моника Хойниш иккинчи поғонадан жой олган бўлса, чехиялик […]

Adidas “Барселона” футболчиси билан судлашмоқчи

Жаҳонга машҳур Adidas бренди “Барселона” футболчиси билан шартнома шартларини бажармаганлиги учун товон пули талаб қилмоқда. 2013-йилда ярим ҳимоячи Рафинья Алькантара ҳамда Adidas компанияси ўртасида шартнома имзоланади. Унга кўра, футболчи беш йил давомида ўйинларда немис фирмаси бутсиларидан фойдаланиши ва ушбу битим шу ёзда ниҳоясига етиши режалаштирилган эди. Келишув бандларига кўра, Adidas шартномани яна беш йилга узайтириш […]

“Сити”дан навбатдаги ғалаба, бугун “МЮ” – “Арсенал” тўқнашуви

Англия Премьер-лигасида 15-тур ўйинлари старт олди. Мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Манчестер Сити” клуби сафарда “Уотфорд”ни қийинчилик билан 2-1 ҳисобида мағлуб этди. Шаҳарликлар сафида Лерой Сане ҳисобни очган бўлса, Рияд Махрез орадаги фарқни оширди. Ўйин охирларида мезбонлар ҳисобдаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди, аммо бошқасига уларнинг қурби етмади. Шу тариқа “Сити”нинг АПЛдаги ғалабали серияси еттита ўйинга етди. Кеча […]

Ёш мерганлар пневматик милтиқ ва пистолетлардан фойдаланди

Наманганда 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан ўқ отиш бўйича вилоят биринчилигининг IV босқич мусобақаси бўлиб ўтди.   Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти қошидаги Наманган автомобиль мактабининг ўқ отиш спорт мажмуасида ташкил этилган мусобақада 150 нафар ёш спортчи қатнашди. Унда пневматик милтиқ ва пистолетларнинг ҳар қандай туридан фойдаланилди. Умумжамоа ҳисобида Наманган автомобиль […]

Тожикистонлик дзюдочи Гонгконгдаги Осиё кубогида олтин медални қўлга киритди

ДУШАНБЕ – Тожикистонлик дзюдочи Сомон Маҳмадбеков Гонгконгдаги Осиё кубоги мусобақаси финалида япониялик Даичий Танака билан беллашиб, рақибини мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Тожикистон дзюдо федерациясига таянган ҳолда хабар берилди. Тожикистон жамоасидаги яна бир спортчи – Хайёмиддин Жабборов эса бронза медали соҳиби бўлди. Ҳар иккала спортчи ҳам 73 кг вазн тоифасида ғолиблик учун […]