DUNYO

37 Videos

Shahrisabzdagi korxonalar

Shahrisabz shahridagi asl dori giyoh, kesh asilzodasi, rasulov farma xususiy korxonalariga qarashli dorixonalar faoliyatidan. Dorivor o‘tlarning albatta yangi tayyorlanganlarini ishlating. Xom ashyo o‘z foydali xususiyatlarini saqlashi uchun u 12 oy (barglar, gullar, poyasi) yoki 3 yildan (ildizlari) uzoq vaqt ushlanmasligi lozim. O‘simliklarni matodan tikilgan qopchalar, shisha idishlar yoki qog‘oz paketchalarda saqlash zarur. 2. Dorivor o‘simliklardan damlama […]

Швецияда ислом динини ҳақоратлаган аёл жазога тортилди

Швециянинг Йёнчёпинг шаҳрида яшовчи 65 ёшли аёл ижтимоий тармоқлар орқали ислом динини ҳақоратлагани учун 3 ой қамоқ жазосига тортилди. Ба ҳақда «Haber7.com» сайти хабар бермоқда. Швеция телеканали «SVT» хабарига кўра, бир аёл «Facebook» орқали мусулмонларни аҳмоқ деган. Бу сўзлари боис аёл устидан мусулмонлар Йёнчёпинг судига мурожаат қилишган. Бироқ суд далиллар етарли эмас, дея шикоятларнинг барчасини рад […]

Жаҳон банки 1 миллиард доллар маблағ ажратади

Жаҳон банки Ломбок ва Сулавеси оролларидаги зилзиланинг ҳалокатли оқибатларини бартараф этиш ва тикланиш ишлари учун Индонезияга бир миллиард доллар маблағ ажратади. Бу ҳақда ташкилотнинг матбуот хизмати хабар берган. Жаҳон банки директори Кристалина Георгиеванинг айтишича, ажратилувчи маблағ жабрланган 150 минг оилага моддий ёрдам тариқасида берилади. Шунингдек, мактаб, шифохона, кўприк, сув иншоотлари каби муҳим инфратизим объектларини тиклашга […]

Чақалоқ ўликхонага ташлаб кетилди

Чақалоқ ўликхонага ташлаб кетилди   Эроннинг  Урмия шаҳарида олти ойлик чақалоқ ўликхонага ташлаб кетилди.  Ушбу ҳолат шифокорларнинг чақалоқни ўлган деб ҳисоблаблаши орқали юз берди. Ўликхонадаги чақолоқнинг тириклиги маълум бўлган. Бола яшамоқда у шифокорлар назоратида .

Калининград яқинидан ядровий уруш учун мўлжалланган бункерни топилди

Американинг CNN телеканали Россия Калининград вилоятида ядровий қурол-аслаҳа сақлаш объектларини модернизация қилганлиги ҳақида маълумотни эълон қилди. “ImageSat International” компаниясига қарашли Исроил кузатув йўлдошлари ёрдамида америкалик экспертлар номаълум тўртта ҳарбий объектда таъмирлаш ишлари бажарилганлигини аниқлашган. CNNда объектларнинг эгалик ҳуқуқи ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Фақат «номаълум ҳарбий объектлар» нинг қурилиши камида 10 ҳафта давом этгани қайд этилди, шундан кейин улар атрофидаги […]

Соқоли билан фахрланадиган қозоқ аёли: эримга машҳурлигим ёқади…

Қозоғистоннинг жанубидан бўлган етмиш яшар аёл мана 35 йилдирки, соқол билан яшайди ва юзига бирон марта тиғ текизмаган, деб ёзмоқда Sputnik. Танишлари ҳурмат билан «Мухтабар опа», деб чақирадиган бу аёл кўп фарзандли оилада таваллуд топган. Унинг сўзларига кўра, аёл юзидаги мўйлар аллақандай ғайритабиий ҳолат эмас – соқол унинг онасида, бувисида ва ҳатто туғишган опасида ҳам бўлган. […]

“Ford” компанияси янги технологияни тақдим этди

Американинг “Ford” компанияси чорраҳалардаги ҳаракатланишда автомобилларнинг ўзаро электрон алоқасини таъминловчи, келажакда светофорларнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган технологияни тақдим этди. Бу ҳақда компаниянинг Европадаги бўлими матбуот хизмати хабар берган. Янги ишланма транспорт воситаларининг ўзаро алоқасини таъминловчи электрон коммуникацияни ўзида мужассамлаштирган. Чорраҳага яқинлашаётган автомобиль ҳайдовчиси бошқа транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши ҳақидаги маълумотга эга бўлади ва шу асосда ўз […]

Россиялик депутатлар пенсия ёшини 5 йилга ошириш бўйича қонун лойиҳасини маъқуллашди

Россия давлат думаси учинчи ўқишда пенсия ислоҳоти тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Энди Россияда пенсия ёши босқичма-босқич 5 йилга кўтарилади ва эркаклар 65 ёшдан, аёллар эса 60 ёшдан пенсияга чиқишади. 3 октябрь куни қонун лойиҳаси федерация кенгашида (юқори палата) кўриб чиқилади, сенаторлар бу лойиҳани тасдиқлашса, РФ президенти Владимир Путин уни имзолаши мумкин бўлади. Қонунга кўра, муддатидан […]

АҚШга янги ўткир хуружли касаллик тарқалди

«Science Alert»нинг хабар беришича, Америка Қўшма Штатларида марказий асаб тизимига таъсир қилувчи ва полиомиелитга ўхшаш ўткир хуружли касаллик жуда тез суратларда ёйилмоқда. Жорий йилнинг ўзида шифокорлар 127 та инфекция билан оғриган беморларни қайд этишди. Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази мутахассисларининг айтишича, улар одамларнинг қандай қилиб вирусга дучор бўлганликлари ҳақида маълумотга эга эмаслар. Кўплаб тадқиқотлар ва тестлар ҳақиқатни ошкор қилишга ёрдам бермади. Ушбу хасталик […]