DUNYO

121 Videos

Rossiyalik milliarder dunyodagi ilk muzyorar yaxta sohibiga aylandi

Rossiyalik milliarder Oleg Tinkov o‘ziga Antarktika muzlaridan o‘ta oluvchi dunyodagi ilk yaxtani buyurtirdi. Yaxtaning xaridi 100 mln yevrodan ko‘proqni tashkil qilgan. SeaExplorer muzyorar-yaxtasi Gollandiyaning Damen verfi tomonidan sayyoramizning olis burchaklariga ekspeditsiyalar tashkillashtiruvchi AQShning Eyos Expedition kompaniyasi bilan hamkorlikda qurilgan. Yaxta eksplorer toifasidagi kemalarga kiradi, bunday kemalar qayta yonilg‘i bilan to‘ldirilmagan holda uzoq vaqt suza oladi […]

Оролнинг қуриган майдонида яшил оазис барпо қилинмоқда

Мўйноқдан 200 километр шимолда, аввалги Возрождение ороли майдонида яъни Оролнинг қоқ марказида мевали ва манзарали дарахтлар, гуллар экилиб, яшил оазиз барпо қилинмоқда. Ушбу лойиҳага қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Зиновий Новицкий раҳбарлик қилмоқда.  – Ушбу майдонга 16 турдаги ўсимлик турларини экканмиз. Уларнинг ичида ўрик, олма, олча, жийда, тут, узум каби мева дарахтлари, голланд атиргуллари, туя […]

Франция метро ва трамвай йўналишларида 24 соатлик ҳаракатланишни жорий қилмоқчи

Франция ҳукумати метрополитен ва трамвай йўналишларидан бир нечасида узлуксиз – 24 соатлик ҳаракатланишни жорий қилмоқчи. Шаҳар мэри Валери Пекресснинг Le Parisien газетасига интервьюсига кўра, бу тартиб 2019 йил сентябридан бошлаб 2020 йил мартигача давом этади. “Парижнинг тунги ҳаётига янги жозиба бахш этиш лозим”, деди Пекресс ва бунда сайёҳлик ҳамда тижорий соҳа вакиллари талаблари инобатга олинганини […]

Она ўлимидан сўнг қизига кўнгилийдирар мактуб қолдирди

Англияда бир она ўлимидан сўнг қизига кўнгилийдирар ҳадя қолдирди, деб хабар қилди Лайф нашри. Эмманинг онаси оила аъзолари учун вафотидан сўнг очилиши керак бўлган мактублар қолдиради. Аммо у қизига ёзишга улгурмайди, унга совға сифатида туфли қолдиради. Англиянинг Лестерширида истиқомат қиладиган Эмма Летт турмушга чиқишга тайёргарлик кўрар эди. Бироқ бир ойдан сўнг машъум хабар барчани тонг […]

Энг кекса, кўркам машҳурлар маълум бўлди

Швециянинг Foreo велнесс-маркаси онлайн сўров ўтказиб, энг чиройли кексайган машҳурлар рўйхатини келтирди, дея маълум қилмоқда Mirrorнашри. Аёллар орасида 73 ёшли британиялик актриса Хелен Мирренга биринчи ўрин насиб этган. Иккинчи ўринда – Буюк Британия қироличаси Елизавета II (92 ёш). Учинчи ўринда эса 60 га кирган Мадонна. Эркак машҳурлар орасида биринчи ўринда 69 ёшли Ричард Гир бўлса, […]

Norvegiya O‘zbekistonning Orol dengizi hududi uchun 1,1 mln dollar ajratmoqda

2019 yilning 1 aprel kuni Norvegiya hukumati va BMTning Ko‘p tomonlama sheriklik trast jamg‘armasining Nyu-Yorkdagi Ofisi BMTning O‘zbekistonni Orolbo‘yi hududi uchun Inson xavfsizligi bo‘yicha ko‘p tomonlama sheriklik trast jamg‘armasiga 9,5 million Norvegiya kroni (qariyb 1,1 million AQSh dollari) miqdoridagi to‘lovni tasdiqlovchi standart shartnomani imzoladilar. 1960 yillargacha dunyoning to‘rtinchi yirik yopiq dengizi bo‘lmish Orolning qurishi milliy […]

2 апрель – Халқаро болалар китоби куни

Бугун бутун дунёда халқаро болалар китоби куни кенг нишонланади. Ушбу байрам эртакчи-ёзувчи Ганс Христиан Андерсеннинг таваллуд кунида нишонланиши белгиланган. Болалар адабиёти олтин даври XIX аср ўрталарига тўғри келади. Бу даврга келиб, ниҳоят, болаларга нафақат диний ёки ўқув китоблари эмас, балки бошқа мазмундаги китоблар ҳам зарурлиги тан олинди. Бундай китоблар қаторига эртак китобларни келтириш мумкин. Барча […]

Xitoylik bola nogiron do‘stini olti yildan buyon maktabga ko‘tarib olib bormoqda

Xitoyning Sichuan provinsiyasidagi Meyshan shahrida 12 yoshli o‘quvchi kasalligi sababli olti yil davomida yurolmaydigan do‘stini orqasida ko‘tarib yurgan, bu haqda Daily Mail xabar bermoqda. Syuy Bin’yan va Chjan Sze birinchi sinfda uchrashgan. Chjan to‘rt yoshidan beri miyasteniya kasalligidan aziyat chekmoqda, bu asab-mushak kasalligi bo‘lib,  mushaklarning juda tez charchashi patologiyasiga olib keladi. Shuning uchun, uning o‘zi mustaqil […]

Юзлаб шаҳарлар қоронғулик оғушида қолди

Гонконг, Нью-Йорк, Москва, Париж, Рио-де-Жанейро, Сидней – шанбадан якшанбага ўтар кечаси бу шаҳарларда чироқ ўчди. Жаҳон бўйлаб ўтказилган “Ер соати” туфайли юзлаб шаҳарлар қоронғулик оғушида бўлди. Экология муаммосига эътибор қаратиш мақсадида миллионлаб одамлар 60 дақиқа чироқларини ўчириб қўйишди. Хабарларга қараганда бу йил жаҳоннинг 180та мамлакати бу акцияга қўшилган.  Бир соат мобайнида Эйфел минораси, Қизил майдон, […]

«Mir» kartalari O‘zbekistonda, «Uzsard» esa Rossiyada

Kecha, 28-mart kuni Xalqaro moliya-bank forumi doirasida «Uzsard»-«Mir» kobeyjing kartalarini chiqarish bo‘yicha shartnoma imzolandi, deb xabar berdi Yagona umumrespublika protsessing markazi. Shu tariqa «Mir» kartalaridan O‘zbekiston hududida foydalanish mumkin. «Mir» to‘lov tizimi bilan hamkorlik xorijlik turistlar va o‘zbekistonlik tadbirkorlarning imkoniyatlarini kengaytiradi. Foto: «uzcard.uz» «Mir» tizimi «Maestro», «JCB» va «UnionPay» singari yirik xalqaro tizimlar bilan birgalikda kartalar chiqaradi. […]