«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Шаҳар ҳокимидан норози ногироннинг арзини ким тинглайди?

Таҳририятимизга Қашқадарё вилояти Косон тумани Нартичуқур маҳалласида туғилган аммо ҳозирда оиласи ва тўрт нафар фарзанди билан уй жойсиз турли машаққатлар билан умр кечираётган 2-гуруҳ ногирони фуқаро Бобомуродов Руслан Неъматуллаевич Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга йўллаган видеомурожаатини эълон қилишимизни сўраган. Фуқаронинг мурожаатида кўтарилган ечимини кутаётган муаммони Президентгача олиб бормасдан маҳаллий раҳбарлар иштирокида ҳал этиш имкони бор.  Умид қиламиз Қашқадарё вилояти ҳокимлиги кўнгли ўксик, меҳр ва эътиборга муҳтож инсонларнинг дарду-ташвишига қулоқ тутиб, ушбу муаммони тез орада ижобий ҳал этади.

Биз эса мавзуга масъулларнинг эътибори ҳамда муносабатини кутамиз ва кузатамиз!

С.Тошева, журналист.

P/S : Ҳурматли мухлислар! Сизда ечимини кутаётган муаммолар, эътироз ва мурожаатлар борми? Унда таҳририятимизга мурожаат қилинг.

Манзилимиз: Қарши шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси 22 уй 1- қават.

 Тел: +99875 227-50-40, +99875 227-73-25.

УНУТМАНГ, БИЗ ХАЛҚ ОРАСИДАМИЗ!

Comments are closed.