«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Қашқадарёда бешта мобил боғчалар иш бошлайди

Чироқчи туманида учта, Муборак ва Касби туманларига биттадан мобил боғчалар иш бошлайди. Мобил боғчалар узоқ ахоли яшаш масканларида фаолият кўрсатади . Бир навбатда 25 нафар бола қабул қилиниб таълим тарбия берилади. Бир нафар шафёр ва икки нафар педогог ходим фаолият кўрсатиб болалар қисқа муддатли гуруҳларда яъни тўрт соатлик гуруҳларда тарбияланишади. Бир кунда икки навбатли гуруҳларга йигирма беш нафардан бола қабул қилинади. Булар тушгача ва тушдан кейинги гуруҳлардир. Мобил боғчалар тўхташ жойида ўйингоҳлар ҳам ташкил этилади. Келажакда тоғли ҳудудларда ҳам ушбу мобил боғчалар фаолиятини ташкил этиш режалаштирилди.

Асрор Алимардона, Қашқадарё вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи.

Comments are closed.