«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ҚАШҚАДАРЁДА ТЕХНИКУМЛАР ИШ БОШЛАМОҚДА (рўйхат)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармонига асосан айрим коллежлар ўрнида олий таълим муассасалари ҳузурида техникумлар ташкил этилди. Қашқадарёдаги ушбу техникумлар билан танишинг:

Қарши шаҳрида:

-Қашқадарё вилояти юридик коллежи Адлия вазирилиги таркибида бўлиб – 750 ўринли техникумга айлантирилди. Ушбу техникум Тошкент давлат юридик университети билан ҳамкорликда иш олиб боради ва техникумнинг мувофаққиятли битирувчилари ўз йўналиши бўйича олий таълим муассасасига 2-босқичдан суҳбат асосида қабул қилиниши белгиланган.

-Қарши тиббиёт коллежи Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига ўтказилиб, -1 200 ўринли техникумга айлантирилди. Ушбу техникум Тошкент давлат стоматология институти билан ҳамкорлик қилади ва намунали битирувчилар ўз йўналиши бўйича олий таълим муассасаларига суҳбат асосида қабул қилинади.

Ғузор туманида:

-Ғузор ахборот технология касб-ҳунар коллежи Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тассаруфига ўтказилиб – 540 ўринли техникумга айлантирилди. Ушбу техникум Бухоро давлат университети билан ҳамкорликда иш олиб боради ва техникумнинг мувофаққиятли битирувчилари ўз йўналиши бўйича олий таълим муассасасига 2-босқичдан суҳбат асосида қабул қилиниши белгиланган.

-Ғузор нефт ва газ саноати коллежи Олий ва ўрта махсус таълим вазирилиги тизимида бўлиб, 900- ўринли мазкур техникум Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Косон туманида:

-Косон саноат — транспорт коллежи Ўзбекистон Республикаси олий таълим вазирлиги тизимига ўтказилиб, — 900 ўринли техникумга айлантирилди. Ушбу техникум Қарши давлат университети билан ҳамкорлик қилади ва намунали битирувчилар ўз йўналиши бўйича олий таълим муассасаларига суҳбат асосида қабул қилинади.

Қамаши  туманида:

-Қамаши туман “Чим” қурилиш ва хизмат кўрсатиш коллежи Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимига ўтказилиб, — 750 ўринли техникумга айлантирилди. Ушбу техникум Қарши давлат университети билан ҳамкорлик қилади ва намунали битирувчилар ўз йўналиши бўйича олий таълим муассасаларига суҳбат асосида қабул қилинади.

Касби  туманида:

-Қамаши туман озиқ-овқат саноати коллежи Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимига ўтказилиб, — 435 ўринли техникумга айлантирилди. Ушбу техникум Қарши муҳандислик –иқтисодиёт институти билан ҳамкорлик қилади ва намунали битирувчилар ўз йўналиши бўйича олий таълим муассасаларига суҳбат асосида қабул қилинади.

Қарши туманида:

-Бешкент қишлоқ-хўжалик коллежи 720-ўринли Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти тассаруфидаги техникумга айлантирилди. Намунали битирувчилар ўз йўналиши бўйича олий таълим муассасаларига суҳбат асосида қабул қилинади.

Шаҳрисабз шаҳрида:

-Шаҳрисабз тиббиёт  коллежи 700-ўринли Тошкент педиатрия тиббиёт институти тассаруфидаги техникумга айлантирилди. Намунали битирувчилар ўз йўналиши бўйича олий таълим муассасаларига суҳбат асосида қабул қилинади.

Шаҳрисабз туманида:

-Шаҳрисабз хизмат кўсатиш касб-ҳунар  коллежи 760-ўринли Ўзбекистон миллий университети тассаруфидаги техникумга айлантирилди. Намунали битирувчилар ўз йўналиши бўйича олий таълим муассасаларига суҳбат асосида қабул қилинади

P/S: Эслатиб ўтамиз, мазкур техникумлар 2 йилгача муддатга кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакилларида кадрлар тайёрлайди. Техникум талабаларига уч маҳал овқат ва стипендия бериш назарда тутилган.  

Бекзод Назаров, журналист

Comments are closed.