«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ҚАШҚАДАРЁДАГИ АЙРИМ КОЛЛЕЖЛАР ВАЗИРЛИК, ИДОРА ВА ТАШКИЛОТЛАР ТАССАРУФИГА ЎТКАЗИЛИБ КОЛЛЕЖ СИФАТИДА ЯНГИДАН ИШ БОШЛАЙДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармонига асосан ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди ва мазкур коллежлар вазирлик, идора ва ташкилотлар тассаруфига ўтказилди. Қуйида Қашқадарё вилоятида янгидан иш бошлаётган коллежлар ҳақидаги батафсил маълумотлар билан биринчилардан бўлиб танишинг.

Қарши шаҳрида:

-Қарши политехника касб-ҳунар коллежи — Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирилиги ҳузурига ўтказилиб , янгидан ташкил этиладиган 1035 ўринли Қарши коммунал хўжалиги коллежига айлантирилди.

-Қарши транспорт  коллежи — “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳузурига ўтказилиб , янгидан ташкил этиладиган 450 ўринли Қарши темир йўл транспорти  коллежига айлантирилди.

-Қарши қурилиш касб-ҳунар коллежи — Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирилиги ҳузурига ўтказилиб , янгидан ташкил этиладиган 750 ўринли Қарши қурилиш коллежига айлантирилди.

Деҳқонобод туманида:

 — Деҳқонобод тиббиёт коллежи — Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирилиги ҳузурига ўтказилиб , янгидан ташкил этиладиган 405 ўринли Деҳқонобод тиббиёт коллежига айлантирилди.

— Деҳқонобод саноат ва хизмат кўрсатиш  коллежи — “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳузурига ўтказилиб , янгидан ташкил этиладиган 360 ўринли Деҳқонобод кимё саноати  коллежига айлантирилди.

Қарши  туманида:

 — Қарши тумани Қоратепа сервис ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи – “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига ўтказилиб, янги ташкил этиладиган  645 ўринли Қарши туман енгил саноат коллежига айлантирилди.

Қамаши туманида:

 — Қамаши қишлоқ-хўжалик касб-ҳунар коллежи – Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирилиги тизимига ўтказилиб янгидан ташкил этиладиган 750 ўринли Қамаши сув хўжалиги ва мелиорация коллежига айлантирилди.

Муборак  туманида:

 — Муборак ахборот технологиялари коллежи биносига Муборак тиббиёт коллежи кўчирилади ва коллеж Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирилиги тизимига берилиб, янгидан ташкил этиладиган 720 –ўринли Муборак тиббиёт коллежига айлантирилади.

Касби туманида:

 — Касби туман “Денов” қишлоқ — хўжалик касб-ҳунар коллежи Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилиб янгидан 750 ўрнли Касби сув хўжалиги ва мелиорация коллежига айлантирилди.

Нишон  туманида:

 — Нишон саноат-энергетика саноат касб-ҳунар коллежи Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига берилиб,  1005 ўринли Нишон энергетика коллежига айлантирилди.

Шаҳрисабз шаҳрида:

 — Шаҳрисабз озиқ-овқат ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига берилиб, 750 – ўринли Шаҳрисабз туризм ва сервис коллежига айлантирилди.

Шаҳрисабз туманида:

 — Шаҳрисабз қурилиш ва коммунал касб-ҳунар коллежи Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлигига берилиб, 720 ўрнли  Шаҳрисабз туман қурилиш ва коммунал хўжалиги  коллежига айлантирилди.

P/S: Эслатиб ўтамиз, мазкур коллежларда 2 йилгача муддатга кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакилларида кадрлар тайёрланади.  

Бекзод Назаров, журналист

Comments are closed.