«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИ ЮҚОРИ КАЙФИЯТДА БОШЛАНДИ

Қаршиликпахтакорлар бу йил 45 минг тонналик юксак пахта хирмонини яратиш йўлида, астойдил, меҳнат қилмоқдалар.

Қарши туман ҳокимлиги мажлислар залида пахта йиғим -терими мавсумига пухта тайёргарлик кўриш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.  Унда вилоят ҳоким ўринбосарлари, ишчи гуруҳ, тўртта сектор раҳбарлари, фермерлар ҳамда отряд раҳбарлари иштирок этди. Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад пахта йиғим-терим ишларига масъулият билан ёндашиш ҳамда пахта хирмонини  ўз вақтида сифатли териб олишга ҳисса қўшишдир .  Ҳашарчиларга қулай меҳнат шароитлари яратиш, юқори миқдорда белгиланган терим пулларини ўз вақида теримчиларга тўлаб бориш масалалари келишиб олинди.

Тадбир сўнгида барча тадбир иштирокчилар бир пиёла чойга таклиф этилиб уларга  маданий ҳордиқ чиқариш учун шароит яратиб берилди.  

Барча ҳашарчи ва ишбилармон фуқароларимиз ўзлари истиқомат қилаётган маҳалла фуқаролар йиғинлари идораларига муржаат этиб пахта йиғим-теримига иштирок этиши ва яхшигина даромадга эга бўлиши мумкин.

Қарши туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Comments are closed.