«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Муборакда халқаро бизнес форум ўтказилмоқда

Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида халқаро бизнес форум ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилиши топшириқларига асосан ташкил этилган халқаро бизнес форумга 20 дан ортиқ давлатдан таклиф этилган 30 дан зиёд хорижий инвестор иштирок этмоқда.

Мазкур Халқаро бизнес форуми доирасида саноат, қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавотчилик, хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритиб келаётган бир қатор хорижий инвесторлар иштирок этишлари белгиланган.

Форум иштирокчилари музокара ва кўргазмалардан сўнг тумандаги “Баҳром Вафоев” миллий ўйингоҳига ташриф буюришди. Уларга вилоят ҳокими ўринбосари О.Шагазатов ва туман ҳокими Ғ.Джовлиевлар ҳамроҳлик қилди.

Меҳмонлар ўзбек футболига муносиб ҳисса қўшиб келаётган “Машъал” ФКнинг музейини кўздан кечиришди. Клубнинг ўзбек футболидаги мавқейи ва ўйинчиларга яратилган шарт-шароитлар билан тинишишди.

Шундан сўнг, инфесторлар яшил майдонда мириқиб тўп тепишди. Шиддатли ва қувноқ тарзда кечган учрашувда томонлар муроса йўлини танлашди (2:2).

Маълумот ўрнида, форум давомда вилоятда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги замонавий истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича 20 дан ортиқ 43,5 миллион долларлик шартномаларни имзолаш режалаштирилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Comments are closed.