«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

БОШҚАРМА БОШЛИҒИ ЎҚУВЧИЛАРГА ДАРС ЎТДИ

Бугун Қашқадарё вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Усмон Нусуров Қарши шаҳридаги 5-ўрта мактабида бўлиб 8-“А” синфи ўқувчиларига дарс ўтди. «-Ўқувчилар билан “Мен Ватанни қандай севаман?” мавзусида бир соат роса мазза қилиб суҳбатлашдик. Кеча соат тунги биргача бир соатлик дарс учун тайёргарлик қилдим. Болалар олдида уялиб қолмай деб ўнга яқин китобларни варақладим. Ўқитувчиларга қанчалик қийин эканлигини шу бир соатда ҳис этдим.
Синфдаги ўқувчиларнинг билимдонлиги, дарсни диққат билан тинглаб ўз фикрларини равон ифодалаб берганлиги мени роса хурсанд қилди. Дарсга шу даражада киришиб кетибмизки, ҳатто қўнғироқ чалинганлигини ҳам сезмабмиз.
Болажонлар учун яқиндан мулоқот қилишга имкон яратиб берган мактаб раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман.» — дейди Усмон Нусуров.

Comments are closed.