«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Шоколадлар орасига яширилган психотроп дори воситалари аниқланди

Божхоначилар томонидан психотроп моддаларнинг юртимизга ноқонуний кириб келишининг ўз вақтида олди олинмоқда.

Жумладан, куни кеча Қарши халқаро аэропортида хориждан учиб келиб, “яшил йўлак” орқали ҳаракатланган фуқаро М.Ш.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначиларнинг эътиборини тортди ва унинг юклари белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

 Натижада, ушбу шахснинг юклари ичида декларацияланмаган ҳамда божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган полиэтилен пакетдаги шоколадлар орасига хуфиёна тарзда яширилган 5 дона конвалютада 50 дона номли “Алпрозолам” психотроп таблеткалари борлиги аниқланди.

 Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Manba: Kun.uz

Comments are closed.