«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

«ЛАДА ЛАРГУС» ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛДИ

Куни кеча вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолати кузатилди. Аниқланишича, фуқаро Жавлон Аширов (исм-фамилия ўзгартирилган) Россияда чет эл фуқароси номига расмийлаштирилган «Лада Ларгус» русумли автотранспорт воситасини 2019 йил 14 август кунида қайтариб олиб чиқиш мажбурияти билан вақтинча олиб кирган. Бироқ муддат ўтган бўлишига қарамай машинани олиб чиқиш чораларини кўрмаган. Шу сабабли унга нисбатан белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Айтиш жоиз, вилоят божхоначилари томонидан ўз вақтида олиб чиқилмаган ҳамда чет давлатида рўйхатдан ўтган қидирувдаги автотранспорт воситалари бўйича 4 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган.

Comments are closed.