«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

1150 киши Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиши мумкин. Уларнинг рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси сайтида хорижий давлатларга доимий яшашга чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўйича 1150 кишилик рўйхат эълон қилинди.

Қайд этилишича, ушбу фуқаролар хорижга доимий яшашга уч йилдан ортиқ вақт олдин чиқиб кетган бўлиб, ҳозирга қадар консуллик ҳисобига турмаганлар.

Хабарда айтилишича, шу муносабат билан, «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги қонуннинг 21-моддасига мувофиқ, рўйхатдаги шахсларга нисбатан улар фуқаролигини олиб ташлашни расмийлаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Рўйхат билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Comments are closed.