«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Ишбилармон маҳалла

Ғузор туманидаги «Батош» маҳалла фуқролар йиғини 1995 йилда ташкил этилган. Маҳаллада 5 нафар ходим ва жамоатчилик сифатида 4 нафар раис ўринбосарлари ва 8 та асосий йўналишдаги тафтиш комиссияси, раислари ва уларнинг ёрдамчилари фаолият олиб боради.

«Батош» МФЙ да жами 4493 та аҳоли истиқомат қилади. Шундан хонадонлар сони 769 тани ташкил этади. Оилалар сони эса 1069 та.

Маҳалла ҳудудида 54-сонли мактаб ва 22-сонли мактабгача таълим ташкилоти ишлаб турибди.

«Батош» МФЙ да Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил    17 январдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» ги Фармонда келтириб ўтилган мақсад ва вазифалар ижроси юзасидан бир қанча ишлар амалга оширилган. Бу бўйича маҳалла раиси Нилуфар Раупова қуйидагиларни айтиб ўтди:

— «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сонли қарори «Ҳар бир оила тадбиркор» Давлат дастури асосида туман прокурори, 2-сектор раҳбари ташаббуси билан ЎзМиллийбанк Ғузор филиали томонидан кредит берилиб, ҳудуддаги 11 та оилада иссиқхона ташкил этилди. 10 та хонадонга парранда олиб берилди. 12 та хонадонга чорвачилик учун майда шохли мол, 5 та хонадонга тикувчилик машиналари ва бир нечта хонадонларга маиший техникалар олиб берилиб, бунинг натижасида 60 тадан ортиқ маҳаллада яшовчи фуқаролар иш билан таъминланди»

Шунингдек, маҳаллада ушбу қарор ижроси юзасидан келажакда яна бир қатор ишлар амалга оширилиши режалаштирилган. Жумладан, ҳудуддаги собиқ хўжалик давридан яроқсиз ҳолга келиб қолган эски клуб биносини тадбирокрга бериб хусусий болалар боғчаси ташкил этиш, янги кутубхона очиш, маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ва замонавий болалар стадиони барпо этиш шулар жумласидандир.

Адҳамжон Мавлонов

махсус мухбир

Comments are closed.