«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

ҚАМАШИ ТУМАНИДА 297 ТА ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

ҳудудда 297 та истиқболли лойиҳа ва тадбирларни амалга ошириш белгиланган. Улар етти йўналиш бўйича ажратилиб, 191 таси муҳандислик-коммуникация тизимлари, 33 таси ижтимоий соҳа, 22 таси боғ ва токзорлар ташкил қилиш, 20 таси саноат, 15 таси хизмат кўрсатиш, 11 таси қишлоқ хўжалиги ва 5 таси ирригация ва мелиорация тадбирларига оиддир. Ушбу лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун 430 миллиард 544 миллион сўм сарфланиши кўзда тутилган бўлиб, унинг 138 миллиард 154 миллион сўми республика бюджети, 121 миллиард 68 миллион сўми ташаббускорлар, 71 миллиард 438 миллион сўми тижорат банклари кредитлари,  29 миллиард 970 миллион сўми махсус жамғармалар, 7 миллиард 329 миллион сўми тармоқ корхоналари, 6 миллиард 824 миллион сўми хорижий инвестиция, 3 миллиард 900 миллион сўми маҳаллий бюджет маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. Натижада жорий йил 695 та, келгуси йилда эса 873 та янги иш ўрни яратилиб, ҳудудда ишга тушириладиган ушбу лойиҳалар негизида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2019 йилда 26 миллиард 890 миллион сўмни, 2020 йилда эса 290 миллиард 449 миллион сўмни ташкил этиши прогноз қилинган.

Дастурга киритилган лойиҳалар ва тадбирларни қисқача таҳлил этсак, уларнинг саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатишга оидлари аввало туман ички имкониятларини ҳисобга олиб ишлаб чиқилганига гувоҳ бўламиз. Шунингдек, коммуникация тизимлари, ижтимоий соҳа объектлари, ирригация ва мелиорация тадбирлари бўйича таклиф этилган лойиҳалар ҳам ҳудудда узоқ йиллар давомида юзага чиқиб, аҳолини қийнаб келаётган қатор муаммоларни бартараф этишга қаратилгани билан аҳамиятли. Манба Қашқадарё газетаси

Comments are closed.