«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

НАМУНАЛИ УЙДАГИ ҚЎШМАЧИ

НАМУНАЛИ УЙДАГИ ҚЎШМАЧИ

Бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида қад кўтараётган намунали уйлар халқимизнинг фаровонлиги учун хизмат қилмоқда. Одамлар бундай уйларда тўйлар қилиб, фарзандларининг бахту саодатини кўриб, яхши кунларни яшамоқдалар. Бу яхши… Аммо яна бир тоифа кимсалар борки, улар ўзларининг жирканч ишларини амалга ошириш учун жойнинг ҳам, вақтнинг ҳам аҳамияти йўқ.

Косон туманидаги Муғжагул маҳалласида доимий рўйхатда туриб, Косон туман Бойғунди маҳалласи, И.Каримов кўчасидаги намунали уй-жойда вақтинча, ижарада яшаётган 1965 йилда туғилган З.П. жирканч ишга қўл урди. Тезкор хабарга кўра 2019 йил 21 июнь куни, кундузи соат тахминан 11:00 ларда З.П. “холис хизмат”ни амалга ошираётгани маълум бўлди. Яъни, у М.Б. ва Т.Ф.ларнинг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб беради. Ҳа, энди янги, намунавий уйда бошқача бўлса керак-да. Хуллас, бу “хизмат” учун 50 минг сўм сўрайди. Келишувдан сўнг эса уйидан жой беради.

Аммо, бу “айшу ишрат” узоққа чўзилмади, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан фош этилди. Ҳолат юзасидан дастлаб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

О.ҚУРБОНОВ,

Косон туман ИИБ ТЭККГ тезкор вакили, капитан.

С.ШУКУРОВА

Маълумот vohapress.uz сайтидан олинди.

Comments are closed.