«KELAJAK INTERNET TELERADIOKOMPANIYASI»

Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали талабаларининг Ўқув-тренинг курси таассуротлари билан ўртоқлашганимизда.

text
Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали талабаларининг Ўқув-тренинг курси таассуротлари билан ўртоқлашганимизда.»

Фото: Teleradio.uz

ТАТУ Қарши филиалида 2019 йил 1 июл куни Сунгкюнкван университетининг вакиллари томонидан “АКТ соҳасида дастурий таъминотлар” мавзусида ўқув-тренинг курси ташкил этилган эди.

Жанубий Кореянинг Миллий ахборот жамияти агентлиги (NIA) ва ТАТУ ўртасида имзоланган Меморандум асосида Сунгкюнкван университетининг 7 нафар талабаси ва 3 нафар профессордан ташкил топган кўнгиллилар делегацияси Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Қарши филиалига ташриф буюриб, талаба-ёшлар учун “АКТ соҳасида дастурий таъминотлар” мавзусида ўқув-тренинг курсларини ўтказди.

Ўқув-тренингдан кўзланган мақсад – ТАТУ Қарши филиали талабалари ўртасида туристлар учун мобиль иловаларни яратиш, Java дастурлаш тили, андроид операцион тизими, Ардуино (унчалик катта бўлмаган плата бўлиб ўзининг процессори (микроконтроллери) ва хотирасига эга бўлган қурилма) ёрдамида робототехника қурилмаларини яратиш мавзуларида ўқув тренинг машғулотлари олиб бориш ҳисобланади.

Фото: Teleradio.uz

Шу бўйича “Дастур Инженеринг”  йўналиши 3 босқич талабаси Ситора Ахматова ўз таассуротларини қўйидагича баён этди:

“Биз талабалар ушбу семинар давомида Ардуинонинг дастурий ва техник қисмларни бирлаштириб берувчи қурилма эканлигини, бу  қурилмаси робототехника ва электроникага қизиқувчи, изланувчи ёшларга  жуда қўл келишини, чунки бу қурилмада кичик ва катта бўлган дастур, алгоритмлар, роботлар ва бошқа қизиқ амалиётларни бажариш мумкинлигини атрофлича ўргандик. Улар бизларга ҳар куни Ардуино қурилмасини ўрганишга оид амалий машғулотларни ўтишди ва дарсдан сўнг корейс маданияти, миллий ўйинлари, қадриятлари ва анъаналари ҳақида ҳам маълумотлар беришди. Бизлар ҳам уларга, ўз навбатида, ўзбек давлатчилиги тарихи, маданиятимиз, миллий қадриятларимиз ва урф-одатларимиз, миллий ўйинларимиз, қадимий обидаларимиз ва асори-атиқаларимиз ҳақида маълумот бердик. Олдин ҳам грандларда ва лойиҳаларда қатнашиб чет эллик меҳмонларни кўрганмиз, учрашганмиз ва суҳбатлашганмиз, аммо бу делегация аъзоларининг фарқи уларнинг маданияти бизнинг маданиятимизга яқинлигидадир. Мисол учун, уларнинг тарихий биноларининг  қурилишини кўрдик ва улар ҳақида маълумотга эга бўлдик, ҳаттоки уларнинг баъзи бир бинолари бизларга Бухородаги Минораи – Каломни эслатди. Мени яна бир нарса ҳайратга солдики ҳатто уларнинг “Ют Нори” деб аталадиган миллий ўйинлари биз ўзбекларнинг “Беш тош” ўйинига ўхшаб кетар экан, фарқи шундаки фақат уларнинг тоши 4 доналигида. Биз ҳам улар билан ўзбек миллий ўйинларини ўйнаганимизда  делегация аъзолари ўзбек миллий ўйинлари қанчалик жисмоний куч талаб қилишига амин бўлишди ва талаба йигитларимиз уларга наъмуналар тақдим этишсада улар деярли ўйинларимизни такрорлаб бажариб бериша олишмадилар, бундан кўриниб турибдики  биз ўтмишдан бой тарихга эгамиз ҳатто ҳар бир миллий ўйинларимизда жисмоний куч ва ақлий салоҳият сингдирилганлигидадир. Делегация аъзолари Аурдино ҳақида барча дарсларни тушинтириб ўтишгач бизларга ҳар икки киши жамоа бўлиб бирор бир лойиҳа қилиб топширишимизни айтишди. Мен ҳам ўз партнёрим яъни жамоадошим билан пианино ясадик ва уни қандай қурилмалардан, материаллардан ясаганлигимизни тақдимот қилиб қай тарзда ишлатишимизни кўрсатиб бердик  ва бу лойиҳамиз уларни қувонтирди. Бу тренингдан олган таассуротларимиз жуда зўр ва энг қувонарлиси биз янада кўпроқ билим ва кўникмаларга эга бўлдик”.[/vc_column_text][vc_column_text]Шохрух Қудратов “Компютер Инженеринг”  йўналиши 3 босқич талабаси:

Ўн кун ичида кореялик талабалар ва профессор ўқутувчиларнинг сайи- ҳаракатлари эвазига нафақат мен, балки бир гуруҳ ТАТУ қарши филиали талабалари бу дастур ҳақида кўпгина маълумотларга эга бўлдик. Ҳаттоки ёзнинг иссиқ кунларида туни билан эртанги дарсга тайёрланганликларига гувоҳ бўлдим. Меҳмонларимиз ҳар бир дарсга мукаммал тайёрланиб келганликлари сабаблими, ёки робототехникага бўлган қизиқишимизданми бу дастурга шунчалик меҳр қўйдикки, ҳатто шахсий кичик лойиҳаларимизни уларга тақдим қилдик. Ёш ўқитивчиларимиз бизга нафақат дастурлаш соҳасида балки Корея маданияти, таомлари, шаҳарлари, тарихи тоғрисида қизиқарли маълумотлар бериб боришди. Дарслар баҳс мунозараларга бой, қизиқарли ўтди. Баъзида бу баҳслар музокаралар билан якунланарди. Бунга ҳар ким ўзининг шахсий фикрини маъқуллаши ва ўзгаларнинг фикрини ҳурмат қилиши  сабаб бўларди. Ақлий меҳнат барчамизни ҳолдан тойдириши табиий. Шу сабабдан  маданий ҳордиқ олиш мақсадида Ёшлар Иттифоқи томонидан спорт мусобоқалари, мусиқий тадбирлар, вилоятимизнинг сўлим ҳудудларига экскурсиялар ташкил қилинар эди. Ёзги таътилда вақтимиздан унумли фойдаланиш учун барча шарт-шароитларни яратишди.

Ҳайрлашиш пайти келганда эсдалик учун совғлар алмашишу, вақтнинг ҳукмидан норози чеҳралар тасвирланган расмлар, ўзаро «Ит wас со греат то меэт ёу ин тҳис суммер», «Плеасе кеэп cоннеcтион wитҳ ме бй тлгрм», «И wилл wаит ёу то висит мй cоунтрй «,»ИЪм реаллй сад фор леавинг ёур cоунтрй… » каби илиқ сўзлар билан якунланди. Биз яна икки давлатдан бирида албатта кўришишга, ўзаро соҳаларимиз бўйича маълумотлар алмашишга келишиб ҳам олдик. Шунингдек, ташриф давомида Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари ва муқаддас зиёратгоҳларига саёҳатлар уюштирилди ҳамда корейс миллий маданияти ва урф-одатларини филиал талаба-ёшларига намойиш этилди.

Фото: Teleraio.uz

P.S: Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Сунгкюнкван Жанубий Кореянинг энг қадимги университети бўлиб, университет 1398 йилда ташкил этилган. Сунгкюнкван университети халқаро энг яхши олий ўқув юртлари рейтингида юқори ўринларда туради. Университет «Санъат ва гуманитар фанлар», «Муҳандислик ва технология», «Тиббиёт», «Табиий фанлар»,»Ижтимоий фанлар ва менежмент», «Физика» ҳамда «Кимё» каби соҳаларни қамраб  олган.

                                            Адҳамжон Мавлонов суҳбатлашди.

Comments are closed.