ҚАРШИДА ТЕЖАМКОР ГАЗ УСКУНАЛАРИ САВДО ДЎКОНИ ИШ БОШЛАДИ

Бугун Қарши шаҳрида «Ўзбекнефтгаз»АЖ тизимидаги «Ўзтрансгаз»АЖга қарашли Қашқадарё вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиалининг тежамкор газ ускуналари савдосига ихтисослашган савдо дўконининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Савдо дўконини «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув Раисининг биринчи  ўринбосари Улуғбек Саидов очиб берар экан, халқимизга турмушда фойдаланадиган тежамкор газ ускуналарини арзон нархларда ва ишончли қўллардан мутахассислар тавсиялари асосида харид қилиб ўрнатиш имкони яратилганлигини такидлади. Мазкур савдо дўкони нафақат Қарши шаҳри аҳолиси балки вилоят фуқароларининг тежамкор газ ускуналари билан таъминлашда оғирини енгил килиши билан ҳам аҳамиятлидир.          Бекзод Назаров, teleradio.uz мухбири                                                                                                                                                                                         Муродулла Комилов олган суратлар.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan