ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ ЎЗГАРДИ АММО…

Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг www.qashqadaryo.uz расмий веб сайти масъулларининг бефарқлиги боис вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари вазифасида қарийб бир ойча муддат олдин янгидан иш бошлаган Арзиқулов Илҳом Низомиддинович фаолияти ҳақидаги маълумотларни киритмасдан эски ахборот сақланмоқда. Сайтда ҳалигача ушбу вазифани собиқ ҳоким ўринбосари, айни вақтда   Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Қодиров Баҳодир Рахимович “бажармоқда”. Ваҳоланки, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги расмий веб сайтида янги раҳбар ҳақидаги маълумотлар ўз вақтида жойлаштирилган. Ҳолатни тушунмаган ўйлайдики, икки вилоятда ҳам бир шахс вилоят ҳокимининг ўринбосари сифатида ишламоқда… Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талаблар”га мувофиқ Қашқадарё вилоят ҳокимлиги масъуллари маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбарлари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида янгилаб боришса мақсадга мувофиқ бўларди.

Бекзод Назаров, “teleradio.uz

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan