ҚАШҚАДАРЁДА  ТАДБИРКОРЛИК УЧУН ҚУЛАЙ МУҲИТ ЯРАТИЛГАН

 

Бироз олдин хабар берганимиздек Қарши шаҳридаги “Hayot” меҳмонхонасида журналистлар учун “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш масалаларида амалга оширилган ишлар сарҳисоби” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Ушбу анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Қашқадарё вилоят қабулхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Анжуманда вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш инвестицияларни жалб қилиш ва бизнес юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатлари хусусида маълумотлар берилди. Анжуманда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan