БЕПУЛ ТИББИЙ КЎРИК ТАШКИЛ ЭТДИ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бош мақсади — инсон манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётгани билан аҳамиятли бўлмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорларнинг амалдаги ижроси одамларнинг дарди, ташвиши ва муаммоларини бартараф этишга хизмат қилаётганини ҳар биримиз чуқур ҳис этаяпмиз, кўраяпмиз ва англаяпмиз.

Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни жойига чиқиб ўрганиш ва ҳал этиш ҳар бир давлат ва жамоат ташкилотларининг муҳим вазифасига айланди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши Шаҳрисабз туманининг тоғли Хитой, Оммоғон ва Камар қишлоқларида сайёр қабул ташкил этиб, аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганди.

Дастлаб, партия вилоят кенгаши раиси Сайфулла Махматмўминов бошчилигидаги ЎзМТДП фаоллари ва депутатлари Камар қишлоғида жойлашган Маданият маркази фаолияти билан танишдилар.

– Ҳозирда барча шароитларга эга бўлган бу масканда кутубхона, рақс, театр ва бир қатор тўгараклар салкам 18 мингга яқин аҳолига хизмат кўрсатмоқда, – дейди марказ раҳбари Зокиржон Бегалиев.

 

Марказ фаолияти билан яқиндан танишган партия фаоллари жамоатчилик асосида ташкил этилган кутубхона фаолиятини кенгайтириш, унинг моддий техник баъзасини молиялаштиришда вужудга келаётган муаммолар билан ҳам қизиқди. Маълум бўлишича, кутубхонага 2019 йилда янги китобларни харид қилиш учун маҳаллий бюджетдан умуман маблағ ажратилмаган. Шу ҳудуддан халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашига сайланган депутат Абдусалом Ҳимматов мазкур муаммонинг ечими юзасидан туман ҳокимлигига ва молия бўлимига депутатлик сўрови юборадиган бўлди.

Шундан сўнг, партия фаоллари ва депутатлар ҳудудда жойлашган “Камар” тез тиббий ёрдам бўлимида ҳам бўлиб, дори-дармон воситаларининг сақланиш ҳолати, фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ўргандилар.

Инсон ҳаётда доимо орзу-ҳавас билан яшайди. Хитой қишлоғида истиқомат қилаётган 11 ёшли Ўлмас Саъдуллаевнинг ҳам ҳаётдан умидлари катта. Болаликдан ногирон тўғилган Ўлмаснинг онаси Нафиса Ёрбобоева бир неча йиллардан буюн фарзандининг хасталиги туфайли касалхонадан оёғи аримайди. Оиланинг моддий имкониятлари чекланганлиги боис, бир неча бор турли ташкилотларга мурожаат қилиб келмоқда. Аммо натижа йўқ. Партия фаоллари Нафиса Ёрбобоевага амалий ёрдам бериш чораларини кўрдилар.

Оммоғон қишлоқ врачлик пунктида давом этган сайёр қабулда 20 нафардан зиёд аҳоли мурожаатига ижобий ечим топилди.

Бундан ташқари сайёр қабул жараёнида партия ташаббуси билан қишлоқ аҳолиси учун бепул тиббий-кўрикнинг ташкил этилганлиги учрашувларнинг самарали ўтишини таъминлади.

Қабул давомида маҳалла аҳолисидан тушган айрим мурожаатларга ўз жойида ечим топилган бўлса, айримлари бўйича “йўл харитаси” тузилиб, олиб бориладиган ишлар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Холмуродова Гулноза  ЎзМТДП фаоли

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan