Сифати кафолатланмаган маҳсулотлар тўхтатиб қолинди

Божхона ходимлари сифати кафолатланмаган маҳсулотларни юртимизга ноқонуний олиб кирилишига қарши кескин кураш олиб боришмоқда. 
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Водил-Фарғона-Олтиариқ” йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро М.А. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина Олтиариқ тумани ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган хорижда ишлаб чиқарилган 55 миллион сўмлик 24 турдаги биологик фаол озуқа маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
ЎзА

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan