Китоб – фарзандингиз учун энг яхши совға

Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида “Фарзандимга китоб совға қиламан” ҳамда “Ҳар бир фарзандга уч китоб” акцияси доирасида китоб сайли бўлиб ўтди.
Тадбир Президентимизнинг жорий йил 19 мартдаги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган 5 та устувор йўналишлардан бири – китобхонлик, айниқса, ёшларни китоб мутолаасига бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сирдарё вилояти кенгаши ташаббуси билан ташкил этилди.
“Фарзандимга китоб совға қиламан”, “Ҳар бир фарзандга уч китоб” акцияси доирасида ўтказилган тадбирлар ва Китоб сайлида мингдан ортиқ китоб ихлосмандлари қамраб олинди.
9-Сайхунобод.JPG
– “Китоб сайли”да арзон нархларда жаҳон ва ўзбек адабиётига оид бадиий китоблар савдоси ташкил этилди, – дейди O`zLiDeP вилоят кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Ҳусан Жабборов. – Сайл иштирокчиларининг аксарияти фарзандлари, неваралари ва яқинлари учун китоблар харид қилишди. Бу каби тадбирларни вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказишни режалаштирганмиз.
– Ушбу тадбирни ташкил этишдан бир ой муқаддам, партиямиз ташаббуси билан маҳаллалар кесимида “Кимнинг шахсий кутубхонасида 500 дона китоб бор?” танлови эълон қилинган эди, – дейди O`zLiDeP Сайхунобод туман кенгаши аппарат раҳбари Абдужаббор Эрназаров. – Танловда иштирок этиш истагида бўлганларнинг шахсий кутубхонаси ходимларимиз томонидан пухта ўрганилди. Хулосаларга кўра, шахсий кутубхонасида 3 мингга яқин китобга эга туманимиздаги 3-умумтаълим мактаби директори Назира Ғаниева ғолиб деб топилди. Шунингдек, ўз уйида кутубхона ташкил этиб 2 мингтадан ортиқ китоб фондига эга бўлган Зиёда Очилова, шахсий кутубхонасида 2 мингтагача китоб жамлаган Насиба Арипова ҳамда Муҳаббат Бозорбоеваларга эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир давомида O`zLiDeP Сайхунобод тумани кенгаши томонидан китобхонлик кўрик-танлови ҳамда билимдон – китобхон викторинаси ўтказилди. Унда ғолиб, совриндор ва турли номинация соҳиблари ҳамда тумандаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари сифатида бадиий китоблар жамламаси тақдим этилди.
13-Сайхунобод.JPG
Ушбу тадбир вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларида O`zLiDeP вилоят кенгаши томонидан белгиланган жадвал асосида давом эттирилади.
А.Қаюмов, ЎзА

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan