Франция метро ва трамвай йўналишларида 24 соатлик ҳаракатланишни жорий қилмоқчи

Франция ҳукумати метрополитен ва трамвай йўналишларидан бир нечасида узлуксиз – 24 соатлик ҳаракатланишни жорий қилмоқчи. Шаҳар мэри Валери Пекресснинг Le Parisien газетасига интервьюсига кўра, бу тартиб 2019 йил сентябридан бошлаб 2020 йил мартигача давом этади.
“Парижнинг тунги ҳаётига янги жозиба бахш этиш лозим”, деди Пекресс ва бунда сайёҳлик ҳамда тижорий соҳа вакиллари талаблари инобатга олинганини айтди. “Улар сариқ нимчалиларнинг намойишларидан анча жабр кўрди”, деди у.
manba: uza.uz

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan