Энг кекса, кўркам машҳурлар маълум бўлди

Швециянинг Foreo велнесс-маркаси онлайн сўров ўтказиб, энг чиройли кексайган машҳурлар рўйхатини келтирди, дея маълум қилмоқда Mirrorнашри.

Аёллар орасида 73 ёшли британиялик актриса Хелен Мирренга биринчи ўрин насиб этган.

Иккинчи ўринда – Буюк Британия қироличаси Елизавета II (92 ёш).

Учинчи ўринда эса 60 га кирган Мадонна.

Эркак машҳурлар орасида биринчи ўринда 69 ёшли Ричард Гир бўлса, кейинги ўринларни кетма-кетликда актёрлар Лиам Нисон (66 ёш), Пирс Броснан (65 ёш), Арнольд Шварценеггер (71 ёш) ва Харрисон Форд (76 ёш)лар эгаллашган.

manba: darakchi.uz

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan