Иккинчи мутахассисликка ўқиш учун 15 минг доллар сўрашди

«Агрокимё станцияси Тошкент филиали» масъулияти чекланган жамияти директори вазифасини бажарувчи М.Б. фуқаро С.Ў.ни Тошкент давлат иқтисодиёт университетига иккинчи мутахассисликка ўқишга киритиб қўйиши мумкинлигини айтади. Бунинг учун юқори лавозимда ишловчи танишларини “рози қилиш” кераклигини айтиб, бунинг эвазига 15 минг АҚШ доллари сўрайди. 
У ушбу пулни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Яшнобод тумани бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан М.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
manba: uza.uz

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan