2 апрель – Халқаро болалар китоби куни

Бугун бутун дунёда халқаро болалар китоби куни кенг нишонланади. Ушбу байрам эртакчи-ёзувчи Ганс Христиан Андерсеннинг таваллуд кунида нишонланиши белгиланган.
Болалар адабиёти олтин даври XIX аср ўрталарига тўғри келади. Бу даврга келиб, ниҳоят, болаларга нафақат диний ёки ўқув китоблари эмас, балки бошқа мазмундаги китоблар ҳам зарурлиги тан олинди. Бундай китоблар қаторига эртак китобларни келтириш мумкин. Барча даврларнинг эртакчиси сифатида Ганс Христиан Андерсен бўлиб қолади.
XX аср ёш китобхонларга Питер Пэн, Мери Поппинс, Чол ибн Хаттаб, Гарри Поттер ва бошқа кўплаб ажойиб қаҳрамонларни тақдим этди.
Ҳозирги даврда болалар адабиёти – бу адабиётдаги бир бутун алоҳида йўналишдир. Болалар китоби кунида Ганс Христиан Андерсен номли халқаро мукофот билан тақдирлаш (уни кичик Нобел мукофоти деб ҳам аталади) йўлга қўйилган.
ЎзА

O‘xshash maqolalar

FIKR BILDIRISH

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan